Пол

Uztransgaz

31.03.2021

Бугунги кунда мамлакатимиз Магистрал газ қувурлари тармоғига хизмат кўрсатувчи “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида меҳнат қилаётган мутахассис ва ишчи ходимларнинг 2 минг нафардан ортиғини 35 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Улар орасида ташаббускор ва иқтидорли йигит-қизлар кўплаб топилади. 

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” доирасида ана шундай иқтидорлар ҳақида ҳикоя қилиб боришни мақсад қилдик. Рукнимизнинг дастлабки қаҳрамони Тошкент Магистрал газ қувурлари бошқармаси ходими Дилшод Султонов.

Дилшод 2020 йилдан буён “Ўзтрансгаз” АЖ Тошкент МГҚБ иқтисодиёт ва ғазначилик бўлимида ишлайди.

Қаҳрамонимиз молия йўналишида фаолият юритсада, адабиёт, санъатга ўзгача меҳр қўйган. Тизимда ташкил этиладиган маданий тадбирлардаги фаоллигини кузатиб, бунга амин бўласиз. Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ташкил этилган танловда Дилшод Султонов Навоий образини маҳорат билан ижро этди. Шунингдек қатор тадбирларда фаоллиги билан ажралиб туради.

Возврат к списку