Пол

Uztransgaz

16.04.2021

Магистрал тармоқ учун зарур бўлган бутловчи қисмларни харид қилишда импорт маҳсулотларига кетадиган харажатларни қисқартириш  мақсадида, шунингдек локализация дастуридан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан бўлаётган таклифларга алоҳида эътибор қаратиляпти. 

Аввалроқ, бошқармага “Узпромарм” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган очиш-ёпиш мосламалари олиб келинган эди. Шу кунларда уларни ишлаб чиқарувчи корхона мутахассислари бошқармада бўлиб туришибди. Бу ерда “Ўзтрансгаз” АЖ муҳандислари билан ишлаб чиқарувчилар биргаликда мосламаларни газ узатиш тизимларига ўрнатишдан олдинги синов ишларини ўтказишмоқда.



Возврат к списку